Алоқа учун телефон рақами: +998 (67) 243-19-78
Электрон почта: info@sirdaryaleasing.uz
UZB UZB

Юк автомобиллари лизинги

Сифатли лизинг хизматлари – тез ривожланиш гарови

Онлайн мурожаат

Енгил автомобиллар лизинги

Бизнесингизни катта сармоя қўйилмаларисиз кенгайтиринг

Онлайн мурожаат

Тижорат кўчмас мулки лизинги

Биз манфаатли шартларда Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида бизнес учун кўчмас мулк сотиб олишга ёрдам берамиз

Онлайн мурожаат

Бизнесингиз учун махсус техника лизинги

Биз бутун Ўзбекистон бўйлаб энг манфаатли лизинг шартларини тақдим этамиз

Онлайн мурожаат

Биз хақимизда


«Leasing and Rent Gulistan» ЛК – бу Ўзбекистон Республикасининг Сирдарё вилоятидаги биринчи хусусий лизинг компанияси. Биз ўсишингизга ёрдам берамиз ва шу боис мунтазам равишда тақдим этиладиган хизматлар турларини кенгайтириб борамиз. Бугунги кунда компаниямизда тижорат кўчмас мулкининг ижараси ёки лизинги, ускуналар, енгил ва юк автомобиллари лизинги шартномасини расмийлаштиришингиз мумкин.

Биз вақт бу бизнесда энг қиммат ресурс эканини тушунамиз, шу боис «Leasing and Rent Gulistan» ЛКда ҳар доим қисқа муддатларда автомобиль лизинги, кўчмас мулк лизинги ва ускуналар лизингини расмийлаштиришингиз ва даромадингизни янада тезроқ оширишингиз мумкин.

Лизингнинг асосий афзаллиги – бу бизнесга янги техникани олиб кириш, ҳудуднинг ёки бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидаги офислар, омборлар, савдо нуқталари туфайли фаолият географиясини кенгайтириш, гаражни кенгайтириш ҳамда бир марталик кўп сонли қўйилмаларсиз ва ушбу ресурслар ижараси учун бюджет йўқотишларисиз бошқа кўплаб ишларни амалга ошириш имкониятидир. «Leasing and Rent Gulistan» ЛК Сизга зарур техника, кўчмас мулк ёки транспорт харид қилади ва уни компаниянгизга фойдаланиш учун беради, лизинг шартномаси тугаганидан кейин ва шартнома бўйича бутун сумма тўланганидан сўнг бу ресурслар компаниянгиз мулкига ўтади.

Кайта алоқа тугмачасини босган ҳолда ўзингизга қулай бўлган вақтда хизматларимиз бўйича батафсил маслаҳат олишингиз мумкин. Менежеримиз саволларингизга жавоб беришдан ҳар доим мамнун бўлади.

Кайта алока
city

Афзалликларимиз


«Бизнинг асосий максадимиз – бизнесингиз тез ва барқарор ўсиши учун унга ишончли таянч бўлишдир»

Индивидуал ёндашув

Биз ҳар бир бизнес ўз кўламидан тортиб, то жойлашув ҳудудигача бўлган ўз хусусиятларига эгалигини тушунамиз, шу боис мутахассисларимиз фаолиятингиз ва бизнесингиз кўлами учун долзарб бўлган шартнома шартларини яратади.

Лояллик тизими

Бизнинг лизинг компаниямизда ижобий кредит тарихига эга ҳар бир мижоз, қисқа муддатда кўриб чиқиш ва хизматлар тақдим этилиши учун берилган сўровни маъқуллаш билан, янги лизинг шартномасини расмийлаштириш имконига эга бўлади.

Узоқ муддатли ҳамкорликка мўлжал

Биз сифатли хизматларни тақдим этамиз ва ҳар бир мижозимиз доимийга айланиши учун манфаатли шартнома шартларини ишлаб чиқамиз.

Катта бюджет ва ишончли шериклар

«Leasing and Rent Gulistan» хусусий лизинг компаниясининг бюджети ҳамда ишончли банклар, суғурта компаниялари ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик бизга сифатли техника, транспорт ва кўчмас мулкни катта миқдорда харид қилиш ва бу билан сиз хоҳлаган кенгайиш кўламларидан қатъи назар кўпроқ юридик шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш имконини беради.

Хизматларимиз


lizing-gruzovih-avtomobiley

Сирдарё вилоятида ва бутун Ўзбекистон бўйлаб енгил автомобиллар лизинги

Корхона активларини кенгайтириш – унинг фойдаси ўсиши томон тўғри йўл. Ижара активларни кенгайтиришнинг фойда келтирмайдиган ва истиқболсиз тури ҳисобланади, чунки мулкдорлар эга бўлган кафолатларга эга бўлмайди.

Юк автомобиллари лизинги юк автомобилларига мулкдор ҳуқуқларида ва ушбу активларни дарҳол сотиб олиш заруратисиз эгалик қилиш имконини беради, тўлов тўлиқ узилганидан кейин эса компаниянгиз ушбу техниканинг тўлақонли эгасига айланади.


Енгил автомобиллар ва енгил тижорат транспорти лизинги

Бизнес учун автомобиллар сотиб олиш компания автопаркини кенгайтириш, рақобатчилар орасида компания мақомини ошириш, бевосита компаниядан кичик габаритли юклар ёки курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш хизматини жорий этиш имконини беради. Бу ҳаракатлар мижозларнинг садоқатига эга бўлиш, мижозлар базасини кенгайтириш ва ҳамкорликка қизиқарлироқ кадрларни, хусусан мутахассисларни раҳбар лавозимларга жалб этиш учун яхши усул ҳисобланади.

Бундай кенгайишлар анча молиявий маблағларни талаб қилади, уларни эса Сирдарё вилоятидаги «Leasing and Rent Gulistan» биринчи хусусий лизинг компанияси ўз зиммасига олади, у Сизга харид қилинган транспорт қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этади.

lizing-legkovoy-avtomobil

lizing-kommerchskoy-nedvijimosti

Тижорат кўчмас мулки лизинги

«Leasing and Rent Gulistan» лизинг компанияси Ўзбекистон юридик шахсларига лизингга кўчмас мулк харид қилиш имконини беради. Шу тарзда у бизнес эгаларини, кўчмас мулк эгаларининг манфаатлари ўзгарган ёки бино учун ижара ҳақи ошган тақдирда, жойни йўқотиш таваккалидан халос қилади.

Компаниямиз кўчмас мулкни сотиб олади ва уни компаниянгизга фойдаланишга беради, кредит мажбуриятлари узилганидан кейин эса ушбу кўчмас мулк ташкилотингиз балансига ўтади. Бу қулай, амалий жиҳатдан яхши ва манфаатли.


Сирдарёда махсус техника лизинги

Тақдим этиладиган хизматлар кўламини кенгайтиринг, махсус техника паркини янгиланг ва кенгайтиринг, бизнесингиз ўсиши ва янада кўпроқ даромад келтириши учун ёрдам берадиган ҳамма ишни қилинг. Масаланинг молиявий томонини ҳал қилишда эса Сизга Сирдарёдаги биринчи хусусий лизинг компанияси - «Leasing and Rent Gulistan» ёрдам беради.

Лизинг – бу бир компания томонидан бошқаси учун зарур ресурсларни сотиб олишни кўзда тутадиган юридик шахслар учун кредит. Бу мамлакатда бизнес секторининг ўсиш суръатларини тезлаштиришга кўмаклашадиган юридик шахсларнинг ўзаро манфаатли муносабатларидир.

lizing-spetsialnaya-tehnika

Хамкорларимиз


Лизинг калькулятори


Хисоблаш учун маълумотларни киритинг

Лизинг объектининг нархи:
Лизинг муддати (ойда): 12
Фоиз ставкаси (% йилига): 26%
Бошланғич тулов хажми (%): 0%

Хисоблаш маълумотлари

Лизинг умумий миқдори:
Асосий қарз миқдори:
Хисобланган фоиз миқдори:
Ойлик тулов миқдори:

Хужжатлар


Алоқа учун


Алоқа учун телефон рақамлари:
офис-менеджер +998 (67) 243-19-78 бош директор Эшбоев У.Ш. +998 (97) 246-19-17 +998 (98) 809-34-24 бош директор ўринбосари Курбанов С.Б. +998 (97) 564-75-45
Электрон почта:
Манзил:
120500, Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти,
Сардоба ш, Қурувчилар кўчаси, 10 уй
Реквизитлар:
х/р 20208000500885359001 (сўмдаги хисоб-китоблар учун) х/р 20208840800885359001 (АҚШ долларида хисоб-китоблар учун) х/р 20208978100885359001 (Еврода хисоб-китоблар учун) АКБ Агробанк Оқолтин филиали МФО 00390 | SWIFT PAKHUZ22 | ИНН 305572829 | ОКЭД 77110